Тошкент–Пусан йўналишида мунтазам авиақатновлар бошланди

«Qanot Sharq»авиакомпанияси Тошкент ва Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Тошкент–Пусан йўналишида мунтазам авиақатновлар бошланди
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига "Qanot Sharq" авиакомпаниясининг илк рейси муваффақиятли амалга оширилди. "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилишича, Пусандаги Кимхе халқаро аэропортида самолёт анъанага кўра сув аркаси билан қарши олинди. Рейснинг очилиш маросимида аэропорт маъмурияти ва авиакомпания вакиллари иштирок этди. Тантанали тарзда қизил лента кесилиб, 285 нафар йўловчига мўлжалланган рейс учун рўйхатдан ўтиш бошлаб берилди. Мазкур йўналишда мунтазам парвозлар А-330 самолётида чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Илгари Тошкентдан Пусанга учиш учун Сеул орқали транзит парвоз амалга оширилиши керак эди. Бу эса қўшимча вақт ва харажат талаб қиларди. Янги рейс туфайли йўловчилар Пусан шаҳрига тўғридан-тўғри, ортиқча вақт сарфламасдан етиб бориш имкониятига эга бўлди. Бу ўз навбатида саёҳатни тежамли, қулай ва самарали қилади.

Teglar

Mavzuga oid