Тошкентда «Nexia 3» салонидан 4 килодан ортиқ наркотик модда топилди

Bugun 10:212 daqiqa

Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс гиёҳвандлик моддасини автомашинада олиб кираётганида ЙПХ масканида тўхтатиб қолинган.

Тошкентда «Nexia 3» салонидан 4 килодан ортиқ наркотик модда топилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб кирилган синтетик наркотик моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаласига чек қўйилди.

Биринчи ҳолатда, олдиндан кузатувда бўлган 2003 йилда Фарғона вилоятида туғилган ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Нехиа 3» русумли автомашина Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан пойтахт томон ҳаракатланаётган вақтда Чилонзор туманидаги «Эркин» ЙПХ масканида тўхтатилган.

Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида автомашина салонидан соф оғирлиги 4 килограмм 811 грамм бўлган «Альфа ПВП» синтетик наркотик моддаси топилган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд қарори билан унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Иккинчи ҳолат эса Андижон вилоятида қайд этилган. ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегарасининг Марҳамат тумани «Бобоҳуросон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинган.

Тезкор маълумотларга кўра, улар қирғизистонлик шахс чегара сим тўсиқлари устидан улоқтирган қоғоз қутини қабул қилиб олишга уринган. Холислар иштирокида қути кўздан кечирилганда, унинг ичида 9988 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid