add

Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Bugun 13:151641 daqiqa

25 декабрдан Янги йил тадбирлари муносабати билан Сергели ва Бектемирда транспорт ҳаракати вақтинча чекланмоқда.

Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача амал қилади ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда оммавий тадбирларни сифатли ташкил этишга қаратилган.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 25 декабрдан бошлаб тун-у кун фаолият юритадиган гастрономик туризм кўчасида янги йил тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан қатор кўчаларда ҳаракатга вақтинча чеклов киритилади.

Маълум қилинишича, Сўғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми, шунингдек, Жалойир кўчасининг Сўғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади. Ушбу чекловлар байрам давомида аҳоли ва меҳмонлар оқими кескин ошиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга, Бектемир туманида ҳам айрим йўл участкаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилади.

Хусусан, Чирчиқбўйи кўчасининг маълум қисмида жойлашган Coca-Cола Garden боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари сабабли автотранспорт ҳаракати чекланиши маълум қилинди.

Шаҳар ҳокимияти ва масъул идоралар ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш, ҳаракатни олдиндан режалаштириш ҳамда йўл белгиларига қатъий амал қилишни тавсия этмоқда. Чекловлар байрам тадбирлари якунлангандан сўнг бекор қилиниши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid