Трамп Европани ҳалокатга етаклаётган нарса ҳақида гапирди
26.07.2025 | 13:001 daqiqa
Иммиграция Европани барбод қилади. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп журналистлар билан бўлган суҳбат чоғида маълум қилди.
«Иммиграцияни тўхтатиш зарур, акс ҳолда Европа йўқ бўлиб кетади», - деди у.Трампнинг фикрича, ҳозирги пайтда «иммиграция Европани ҳалок этмоқда». Трамп аввалги сиёсий фаоллиги даврида ҳам кўп марта миграция сиёсатига қарши позицияни билдирган эди. Унга кўра, назоратсиз кириб келаётган муҳожирлар миллий хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик ва маданий идентификация учун жиддий муаммолар келтириб чиқармоқда.





