Трампнинг ортидан Путин ҳам Хитойга боради

Bugun 20:151 daqiqa

Дмитрий Песков ташриф муддатлари аниқ бўлганини айтди.

Трампнинг ортидан Путин ҳам Хитойга боради

Россия Президенти Владимир Путиннинг Хитойга бир кунлик ташрифи келаси ҳафта охирида, 20 май куни амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «South China Morning Post» (SCMP) нашри ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Мазкур ташриф Москва ва Пекин ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг бир қисми бўлиб, Россия етакчиси шарафига парад ёки тантанали кутиб олиш маросимлари ўтказилиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда нашр суҳбатдошлари маълум қилган.

Хитой шу ойнинг ўзида икки йирик давлат раҳбарини алоҳида қабул қилмоқда, бу эса расмий Пекиннинг Россия ва АҚШ билан муносабатларни мувозанатлаштириш борасидаги саъй-ҳаракати сифатида баҳоланмоқда. Эслатиб ўтамиз, 13 майдан 15 майга қадар Хитойда АҚШ Президенти Доналд Трамп расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ташриф муддатлари аниқланганини ва тайёргарлик жараёни якунига етганини тасдиқлади.

«Яқин вақт ичида биз буни эълон қиламиз. Ташриф тайёрланмоқда; тайёргарлик якунланди, дейиш мумкин», — деди Песков.



Маълумот учун, Кремл жорий йилнинг феврал ойида Владимир Путин Хитой раҳбари Си Жинпингнинг 2026 йилнинг биринчи ярмида Хитойга келиш таклифини қабул қилганини билдирган эди. Аввалроқ Путин Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувда икки давлат муносабатлари ўз тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечираётганини таъкидлаган.

Россия Президентининг Хитойга бундан олдинги сафари 2025 йилнинг август охири ва сентябр бошларида амалга оширилган эди.

Teglar

Mavzuga oid