add

Тун-у кун электр ишлаб чиқарадиган қуёш ойнаси яратилди

Bugun 18:581 daqiqa

Янги шаффоф қуёш ойна технологияси кундузи қуёш нуридан, кечаси эса бинолар ичидаги ёруғликдан фойдаланиб, узлуксиз электр ишлаб чиқара олади.

Тун-у кун электр ишлаб чиқарадиган қуёш ойнаси яратилди

Жанубий кореялик тадқиқотчилар кундузи қуёш нурини, кечаси эса бинолар ичидаги сунъий ёруғликни электр энергиясига айлантира оладиган янги шффоф қуёш ойна технологиясини ишлаб чиқди. Янгича ёндашув йилнинг ҳар қандай вақтида ва ҳар қандай шароитда барқарор энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу технология энергия самарадор биноларда ойна тушунчасини тубдан ўзгартириши мумкин. Лойиҳа раҳбари профессор Жун Йон-сок келажакда ушбу ечим бинолар фасадлари, автомобиллар ойнаси ва бошқа саноат соҳаларида қўлланилишини қайд этган.

Янги қуёш ойнаси анъанавий шффоф фотоэлектрик ечимларда учрайдиган асосий муаммоларни — ранг бузилиши ва паст кўриниш даражасини бартараф этган. Тизим юқори даражадаги шффофликни сақлаган ҳолда, ёруғликнинг табиий ранги ва равшанлигини ўзгартирмайди.

Технология асосида тарқатилган Брэгг қайтаргичи (DBR) тузилмаси ҳамда икки томонлама кремний қуёш элементлари қўлланилган. Ушбу оптик тузилма инсон кўзи сезмайдиган яқин инфрақизил нурларни қуёш элементларига йўналтиради, кўринадиган нурларни эса деярли тўлиқ ўтказиб юборади.

Тажриба натижаларига кўра, система 8,29 фоиз қувватни электрга айлантириш самарадорлигига эришган. Кўринадиган ёруғлик ўтказувчанлиги 75,6 фоизни ташкил этган бўлиб, бу оддий ойна даражасига жуда яқин ҳисобланади. Шунингдек, ранг аниқлигини кўрсатувчи CRI индекси 93,8 даражага етган.

Мутахассислар бу кўрсаткичлар шаффоф қуёш панеллари соҳасида муҳим технологик ютуқ эканини таъкидламоқда.

Teglar

Mavzuga oid