Урганч ва Нукус ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилди

28.09.2025 | 18:562 daqiqa

27 сентябрдан Урганч ва Нукус ўртасида шaҳарларaро поезд ҳаракати бошланди. Бир томонлама чипта нархи 20 минг сўм этиб белгиланди.

Урганч ва Нукус ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилди
«Ўзтемирйўловчи» компанияси маълумотига кўра, 6353/6354-сонли Урганч–Нукус–Урганч қатновлари ҳар куни амалга оширилади. Бу йўловчилар учун қулайлик яратиш ва ҳудудлар ўртасида транспорт алоқаларини яхшилашга қаратилган. Жадвалга кўра, 6354-сонли Нукусдан Урганчга қатнайдиган поезд соат 05:30 да йўлга чиқиб, 08:50 да манзилга етиб боради. 6353-сонли Урганчдан Нукусга йўналиш эса соат 15:30 да бошланиб, 18:50 да нукусга етиб келади. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» қатновлари ташкил этилган бўлиб, улар 1–2 октябр кунлари ва 3 октябрдан бошлаб ҳафтасига уч марта йўлга чиқиши режалаштирилган. Аввалроқ Тошкент–Чиноркент электропоезд нархлари 50 фоизга ошганини маълум қилган эдик.

Teglar

Mavzuga oid