add

WEF раҳбари Эпштейн билан алоқалар юзасидан текширилмоқда

Bugun 16:401 daqiqa

Жаҳон иқтисодий форуми раҳбарияти бош директори ва Норвегиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Бёрге Бренде ва Эпштейн алоқалари юзасидан форум нуфузига таъсир қилувчи эҳтимолий хавфларни аниқлаш мақсадида мустақил тергов бошлади.

WEF раҳбари Эпштейн билан алоқалар юзасидан текширилмоқда

Жаҳон иқтисодий форуми бош ижрочи директори Бёрге Брендени жиноятчи сифатида танилган молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқалари юзасидан мустақил текширувдан ўтказишга қарор қилди. Бу қарор форумнинг Бошқарув кенгаши ташаббуси билан қабул қилинган, дея хабар бермоқда Reuters.

Текширувга АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ошкор қилинган маълумотлар сабаб бўлган. Унга кўра, Бренде Эпштейн билан 2018–2019 йилларда уч марта иш бўйича кечки овқатларда учрашган, шунингдек, электрон почта ва қисқа хабарлар орқали мулоқот қилган.

Форум маълум қилишича, Аудит ва хавф-хатарлар қўмитаси ушбу алоқаларни ўрганиб чиқиш ва ташкилот обрўсига таъсирини баҳолаш учун мустақил ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этган. Текширув форумнинг шаффофлик ва ишонч тамойилларига содиқлигини таъминлашга қаратилган.

2017 йилдан буён WEF раҳбари бўлиб келаётган, Норвегиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Бёрге Бренде терговни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини билдирди. У текширувни айнан ўзи сўраганини таъкидлади.

Бренденинг айтишича, у Эпштейн билан илк бор Ню-Ёркда ўтган кечки овқатда учрашган ва у пайтда молиячининг жиноий ўтмиши ҳақида хабардор бўлмаган. Кейинчалик ўтган учрашувлар ҳам дипломатлар ва ишбилармонлар иштирокида ташкил этилган.

Бёрге Бренде Эпштейннинг ўтмиши ҳақида билганида, барча таклифларни рад этган бўлар эдим, ден айтган. WEF маълумотига кўра, мустақил текширув якунлангунга қадар Бренде ўз лавозимида қолади.

Teglar

Mavzuga oid