Хитойнинг BYD ширкати Париждан ҳам каттароқ автозавод қурмоқда

13.11.2025 | 08:581 daqiqa

Хэнан провинциясидаги мега лойиҳа йилига 1 миллион электромобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Хитойнинг BYD ширкати Париждан ҳам каттароқ автозавод қурмоқда

BYD Хитойнинг Хэнан провинциясида дунёдаги энг катта автомобилсозлик шаҳарчасини барпо этмоқда. 130 квадрат километр майдонни эгаллайдиган завод Париждан 20 фоиз катта, Сан-Франциско билан тенг. Қурилишда 60 минг ишчи банд.

Компания бу миқёсдаги лойиҳани даромадлари ҳисобига амалга оширмоқда. 2024 йилда BYDнинг даромади 107 млрд доллар, соф фойдаси эса 5,44 млрд долларга етган. Завод қурилиши 8 босқичда олиб борилмоқда. У тўлиқ ишга тушганда 200 мингдан зиёд ходим фаолият юритади.

BYD лойиҳаси Teslaнинг Невададаги «гигафабрика»сидан анча катта: Tesla объекти бор-йўғи 12,7 км кв., BYDники эса 130 км кв. Компания экспорт улушини ҳам кенгайтирмоқда — ўтган йили BYD автомобилларининг 25 фоизи хорижга жўнатилган. Буни самарали амалга ошириш учун BYD ўзининг юк ташувчи автокемалар флотини шакллантирган.

Мега-заводда ишлаб чиқариш цехларидан ташқари, ишчилар учун турар жойлар ва дам олиш ҳудудлари ҳам бўлади. Заводни 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Аввалроқ BYD компанияси 11 минг доллар турадиган гибрид седани — умумий юриш масофаси 2000 кмʼга етади ва бензин сарфи 100 кмʼга атиги 3,08 литрни ташкил этадиган Seal 05 DM-i 2026 моделини намойиш қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid