Хоманаийнинг ўлими ортидан намойишлар бошланди

01.03.2026 | 13:552 daqiqa

Кашмирдан 10 минглаб одам кўчага чиққан бўлса, Карачида намойишчилар АҚШ консулхонасига ҳужум қилди.

Хоманаийнинг ўлими ортидан намойишлар бошланди

АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган йирик ҳужум натижасида Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг дунёнинг турли нуқталарида намойишлар бошланди.

Карачидаги АҚШ консулхонасига босқин

Покистоннинг Карачи шаҳрида тахминан 500 нафар намойишчи АҚШ бош консулхонаси бинога бостириб кирди ва ойналарни синдирди. Полиция расмийси Муҳаммад Жаводнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбийлаштирилган кучлар оломонни тарқатиш учун таёқлар ва кўздан ёш чиқарувчи газ қўллаган.

Карачидаги полиция ва шифохона расмийлари тўқнашувларда олти киши ҳалок бўлгани, камида саккиз киши ҳам яраланганини маълум қилди. Покистон полицияси билдиришича, намойишчилар кейинчалик тарқатилди ва вазият назорат остида.

Кашмирда намойиш

Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда бугун, 1 март куни ўн минглаб одамлар АҚШ ва Исроил томонидан Али Хоманаийнинг ўлдирилишига қарши катта намойишлар ўтказди. Эрталабданоқ, асосан шиа-мусулмонлар бутун минтақада кўчаларга чиқиб, «Америкага ўлим» ва «Исроилга ўлим» деб қичқирди.

Баъзилар Хоманаийнинг портретини кўтариб, мотам билан йиғлади. Шунингдек, улар Фаластин халқини қўллаб-қувватлашларини билдириб, уларни ҳеч қачон унутмасликка ваъда беришди.

2

Эрон раҳбари Кашмирда шиалар орасида катта ҳурматга эга бўлиб, унинг портрети минтақанинг бир неча кўчаларида кўзга ташланарли равишда жойлаштирилган эди.

Кашмирликлар анчадан бери Фаластин ва бошқа мусулмонларнинг ишига қўллаб-қувватлов кўрсатиб келган ва кўпинча оммавий ҳамжиҳатлик намойишларини ўтказган.

1

Машҳур кашмирлик диний раҳбар Мирваиз Умар Эрон раҳбарининг «ваҳшийона ўлдирилиши» юзасидан чуқур қайғу ва ғазабини билдирди. У баёнотда ушбу қотиллик «мусулмон дунёсини ларзасига солганини» таъкидлаб, 2- март куни Кашмирда ўтказиладиган намойишлар учун чақириқ қилди.

Намойишчилар Боғдоддаги «Яшил ҳудуд»га бостириб киришга уринди

Ҳабарларга кўра, Боғдоддаги АҚШ элчихонаси ва давлат бинолари жойлашганқаватланган «Ёшил ҳудуд»га юзлаб ироқлик намойишчилар бостириб киришга уринди.

3

«AFP» мухбирининг айтишича, айрим намойишчилар, Эрон тарафдори бўлган гуруҳлар байроқларини кўтарган ҳолда, ҳуқуқ-тартибот кучларига тошлар отган. Полиция эса кўздан ёш чиқарувчи газ билан жавоб қайтарган. «Associated Press» видеоларидан кўринишича, ўқ отиш овозлари эшитилган ва ҳудуддан қоп-қора тутун кўтарилган.

Шунингдек, Жанубий Ироқдаги бошқа вилоятларда ҳам намойишлар бўлиб ўтди. Бир неча Эронга тарафдор ироқлик гуруҳлар Ислом Республикасини ҳимоя қилишини маълум қилди.

Бугун, 1 март куни эрталаб Эрбил аэропорти яқинида, Ироқнинг автоном Курдистон минтақасида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари жойлашган ҳудудда, катта портлашлар овози эшитилди.

Ироқ расмийлари Хоманаийнинг вафоти муносабати билан уч кунлик расмий мотам эълон қилди.

Teglar

Mavzuga oid