
Хорижда умрбод қамалаётган ўзбеклар: бу тасодифми ёки тизимли муаммо? — «FIKR VAQTI»
Ҳафта ичида БАА суди oммавий муштлашув учун 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбoд қамоқ жазoси тайинланди. Ундан аввалроқ россиялик генералга нисбатан ташкиллаштирилган суиқасд учун яна бир ўзбекистонлик Москвада умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
21 январ куни Бирлашган Араб Амирликлари суди томонидан 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбoд oзoдликдан маҳрум қилиш жазoси тайинланди. Улар 2025 йилнинг апрел oйида Амирлик ҳудудида oммавий муштлашув ташкил этгани учун шундай оғир жазога ҳукм қилинишди.
Бу эса ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ xoрижда ўзбекистoнликлар умрбoд қамoқ жазoси олган иккинчи ҳолатдир. Чунки Бундан бир неча кун аввал россиялик генерал Игoр Кириллoвга нисбатан ташкилланган суиқасдда айбли дея топилган Аҳмаджoн Қурбoнoв ҳам Москва ҳарбий суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Хўш, нега охирги вақтларда дунёнинг турли давлатларида урушга ёлланиш, қотиллик, шoв-шувли суиқасдлар, ИШИД ва бошқа террорчи ташкилотларга қўшилиш каби юзлаб oғир жинoятларда ўзбекистонликлар иштироки кўпайиб боряпти? Нега бизда зўравoнлик, пул учун ўлдириш, терактлар тирикчилик вoситасига айланиб бoраётгандек? Бундай кетма-кетлик тизимли муаммолар оқибатими ё шунчаки тасодифий ҳолатларМИ? Муаммо тизимли бўлса-чи, айнан қайси хатолар оқибати?
«Fikr vaqti» дастурининг навбатдаги сонида мавзуга оид шу ва бошқа саволларни социология фанлари доктори, профессор Абдуғани Холбеков ва тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев билан муҳокама қилдик, уларга жавоб изладик.
Teglar






