Хусусий университетлар миллиардлаб фойда кўрмоқда: 2025-йилда ким энг кўп пул топди?

Kecha 22:542 daqiqa

Ўзбекистондаги хусусий университетлар қанча даромад қилади ва қанча фойда кўради? Vaqt.uz 2025-йил якунлари бўйича уларнинг тушуми, соф фойдаси ҳамда тўлаган солиқлари бўйича рейтинг тайёрлади.

Хусусий университетлар миллиардлаб фойда кўрмоқда: 2025-йилда ким энг кўп пул топди?

Ўзбекистонда 2025-йилда энг кўп даромад қилган, фойда олган ва солиқ тўлаган хусусий университетлар рўйхати маълум бўлди. Vaqt.uz iHamkor.uz маълумотларидан фойдаланган ҳолда, энг кўп фойда олганлар рейтингини шакллантирди.

Рейтингда биринчи ўринни Тошкент кимё халқаро университети эгаллади. Унинг даромади ўтган йил давомида 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Соф фойда эса 872 млрд сўм бўлган бўлса, тўланган солиқлар 68,1 млрд сўмга етди.

Шунга қарамай, университетнинг молиявий кўрсаткичлари 2024-йилга нисбатан (Pinkod.uz бу рейтингни тақдим қилганди) сезиларли пасайган.

Хусусий университетнинг даромади йил давомида 25,5 фоизга, фойдаси эса 38,6 фоизга камайиб кетди. Бироқ, тўланган солиқлар бу даврда 76 фоизга кўпайган.

Иккинчи ўринни Тошкент амалий фанлар университети эгаллади. Унинг фойдаси 219 млрд сўмни ташкил қилди. Даромад 367,7 млрд сўм, тўланган солиқлар 35,4 млрд сўм бўлди.

Кучли учликни Алфраганус университети ёпиб берди. Университет 2024-йилда иккинчи ўринда эди. 2025-йилда унинг фойдаси 30,2 фоизга камайиб, 210,1 млрд сўмни ташкил қилди. Даромад 403,8 млрд сўм, солиқлар 46,3 млрд сўм бўлди.

Ўтган йили кучли бешликда бўлган TMC Institute фойдаси учдан бирга камайган. Натижада институт 2025-йилда рейтингда 20-ўринга тушиб кетди.

Teglar

Mavzuga oid