add

Янги йилнинг илк суткасида Ўзбекистонда қанча чақалоқ дунёга келди?

Bugun 12:581 daqiqa

Энг кўп туғилиш Сурхондарё вилоятига, энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятига тўғри келган.

Янги йилнинг илк суткасида Ўзбекистонда қанча чақалоқ дунёга келди?

2026 йил 1 январ куни Ўзбекистонда жами 1815 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳабар берди. Туғилган гўдакларнинг 894 нафари қиз бола, 921 нафари эса ўғил болани ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Сурхондарё вилоятига тўғри келди. Ушбу ҳудудда 243 нафар чақалоқ дунёга келган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (216 нафар) ва Наманган вилояти (194 нафар) қайд этилди. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида эса 191 нафардан чақалоқ туғилган.

Андижон вилоятида 157 нафар, Тошкент шаҳрида 143 нафар, Тошкент вилоятида эса 129 нафар чақалоқ дунёга келди. Нисбатан кам кўрсаткичлар Бухоро (85 нафар), Жиззах (76 нафар), Хоразм (65 нафар), Навоий (55 нафар), Қорақалпоғистон Республикаси (41 нафар) ҳамда Сирдарё вилоятида (29 нафар) кузатилди.

Шунингдек, 1 январь куни туғилган гўдаклар орасида 17 та эгизак ҳолати қайд этилган. Уларнинг жами сони 37 нафарни ташкил этди. Жумладан, 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари уч ҳомилалик ва 4 нафари тўрт ҳомилалик эгизаклардир.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг айнан шу даврида 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда 1859 нафар ва 2025 йилда 1641 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

Teglar

Mavzuga oid