add

Европа Гренландия бўйича оғир танлов қаршисида қолди — «Bloomberg»

Bugun 17:082 daqiqa

Европалик кўплаб раҳбарлар иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган халқаро тартиб амалда тугаган, деб ҳисоблай бошлаган.

Европа Гренландия бўйича оғир танлов қаршисида қолди — «Bloomberg»

Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Давосда тўпланган европалик сиёсатчилар ва амалдорлар АҚШнинг тобора тажовузкор тус олаётган сиёсати ва президент Доналд Трампнинг доимий ўзгариб турадиган талабларидан жиддий хавотир билдирмоқда. «Bloomberg» манбаларига кўра, айрим европаликлар ҳатто Вашингтонни юмшатиш умидида Гренландия масаласида АҚШга ён бериш эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, бундай сценарий Европа учун оғир ва рамзий аҳамиятга эга қарор бўлиши мумкин, аммо АҚШ билан муносабатлар кескинлашуви уни муҳокама қилишга мажбур қилаётган.

 

Иттифоқ инқирози ҳисси

«Bloomberg» суҳбатлашган юқори лавозимли европалик амалдорнинг фикрича, кўплаб раҳбарлар иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган халқаро тартиб амалда тугаган, деб ҳисоблай бошлаган. Унинг айтишича, Трампнинг Гренландияга нисбатан даъволари жаҳон сиёсатини ўзгартириб юбормоқда.

Агентликнинг қайд этишича, ҳафта бошида бўлиб ўтган Европа молия вазирлари учрашувида иштирокчилар АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаш ва дўстона муносабатлар йўқолганидан «ларзага келган». Айрим вазирлар таҳдидлар ва мантиқсиз талаблар оқимига қандай жавоб беришни билмасликларини тан олган.

 

Шантаж ҳақида очиқ гап

Европадаги норозилик очиқ баёнотларда ҳам акс этмоқда. Швеция молия вазири Элизабет Свантессон Брюсселдаги чиқишида вазиятни қаттиқ танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ президентининг барчани шантаж қилиши «қайғули ва мутлақо абсурд» ҳолатдир.

Кузатувчиларга кўра, Гренландия атрофидаги баҳс Европа ва АҚШ муносабатларидаги чуқур ишонч инқирозини очиб берди. Агар босим давом этса, Европа Иттифоқи геосиёсий барқарорликни сақлаш учун принциплар ва прагматик ёндашув ўртасида янада оғир қарорлар қабул қилишга мажбур бўлиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid