100 млн сўмгача: қайси банклар онлайн микроқарз бермоқда?

20.02.2026 | 17:593 дақиқа

Ўзбекистонда ҳозирда 100 млн сўмгача онлайн микроқарз олиш мумкин. Феврал ҳолатига кўра, қайси банклар энг арзон микроқарз бермоқда ва қаерда фоизлар энг юқори? Батафсил vaqt.uz’да ўқинг:

100 млн сўмгача: қайси банклар онлайн микроқарз бермоқда?

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда микроқарзларнинг максимал миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилди. Шундан бери бу турдаги кредитлари аҳоли орасида анчагина оммабоп бўлиб келмоқда.

Ўтган йили банклар аҳолига ажратган кредитларнинг деярли ярми микроқарзлар бўлди. Шунинг ўзи ҳам микроқарзларга талаб юқори эканини кўрсатади.

Vaqt.uz қандай қилиб онлайн микроқарз олиш, бунда нималарга эътибор бериш ва бундай қарз бераётган банклар рўйхатини тақдим қилади.

Микроқарзлар банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида фақат жисмоний шахсларга тақдим этилади.

Бу кредит тури банклар томонидан нақд ёки банк картасига нақдсиз шаклда тақдим этилади. Онлайн микроқарзларни банк картасига олиш мумкин.

Банклар микроқарз ажратаётганда нималарга эътибор беради?

Микроқарзлар ҳар бир киши учун унинг ўртача ойлик даромади, кредит тарихи, ва бошқа омиллар асосида алоҳида ҳисобланиб банк томонидан белгиланган кредит лимити доирасида тақдим этилади.

Ажратилган микроқарзни сўндириш автоматик тарзда ойлик тўлов жадвалига мувофиқ, белгиланган санада амалга оширилади.

Кредит таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, ликвидликка эга бўлган мол-мулк гарови ва бошқалар сўралиши мумкин.

Айрим банклар жисмоний шахсларга таъминотсиз микроқарзларни ҳам таклиф қилмоқда. Бироқ, кўп ҳолларда бундай микроқарзларнинг фоизи бозордаги ўртача фоиз ставкасига нисбатан юқорироқ бўлади.

Микроқарз аризасига ижобий жавоб олиш кўпроқ буларга боғлиқ:

ижобий кредит тарихи;

доимий даромад манбаининг мавжудлиги;

етарли таъминотни таъминлаш;

керакли ҳужжатларни тўлиқ тақдим этиш.

16 феврал ҳолатига кўра, банкларда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси қуйидагича:

RASM

Ўртача ҳисобда энг арзон микроқарз “Инфинбанк”да (24 фоиз) бўлса, энг қиммати “Анорбанк” (41,4 фоиз) ва “Тенге банк”да (42,5 фоиз) ажратилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистондаги 34 та банкдан 24 тасида микроқарз олса бўлади. Миқдори 10 млн сўмдан 100 млн сўмгача бўлса, муддати 5 йилгача.

Онлайн микроқарз ажратаётган банклар билан қуйидагича:

Саноатқурилишбанк

Фоизи — 24 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1180

Ипотека банк

Фоизи — 24 фоиздан

Муддати — 60 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1233

Асакабанк

Фоизи — 25 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1152

Asia Alliance Bank

Фоизи — 25 фоиздан

Муддати — 36 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1270

Халқ банки

Фоизи — 25 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1106

Миллий банк

Фоизи — 25 фоиздан

Муддати — 60 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1344

Алоқабанк

Фоизи — 25 фоиздан

Муддати — 60 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: (+99871)-230-7777

Анорбанк

Фоизи — 27 фоиздан

Муддати — 36 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1290

БРБ

Фоизи — 28 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1254

Гарантбанк

Фоизи — 28 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1326

ТБC Банк

Фоизи — 28 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1150

Ипак йўли банк

Фоизи — 30,9 фоиздан

Муддати — 36 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1296

Агробанк

Фоизи — 31 фоиздан

Муддати — 48 ойгача

Миқдори — 100 млн сўмгача

Телефон: 1216

Банклар устига босиб, кредит ҳақида батафсил маълумот олиш ёки кўрсатилган қисқа рақамларга қўнғироқ қилиш мумкин.

Микроқарз олишдан аввал шартнома билан тўлиқ танишиб чиқиш, тўлай олиш имкониятини шахсий баҳолаш тавсия қилинади.

Сабаби — вақтида тўланмаган қарз, кредит тарихига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Ёмон кредит тарихи келажакда банклар ва микромолия ташкилотларидан қулай шартларда кредит олиш имкониятини пасайтиради.

Теглар

Мавзуга оид