add

11 ой давомида Ўзбекистонда қанча автомобил сотилгани маълум қилинди

Бугун 12:254201 дақиқа

2025 йил январ–ноябр ойларида сотилган автомобилларнинг деярли ярми «UzAuto Motors» АЖга тегишли.

11 ой давомида Ўзбекистонда қанча автомобил сотилгани маълум қилинди

«O’zavtosanoat» АЖнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 379 158 та машина сотилган.

Давр мобайнида UzAuto Motors бозорнинг асосий етакчиси бўлиб, 184 891 та автомобил сотди ва умумий бозорнинг қарийб ярмини эгаллади. Шу билан бирга, сўнгги икки йилда тез суръатда ўсиб келаётган Khorezm Auto 130 939 та транспорт воситаси сотиб, бозорда 34,5 фоиз улушга эга бўлди.

ADM Jizzax 40 504 та автомобил сотган бўлса, Хитой технологияси асосида ишлаётган BYD Uzbekistan Factory 21 236 та сотувга эришди. Шу билан бирга, Asaka Motors 1 109 та, SamAuto 400 та, Alyans Auto эса 79 та автомобил сотди.

Брендлар кесимида Chevrolet мутлақ лидер бўлиб қолди — 315 830 дона сотув қайд этилди. Ундан сўнг Kia 22 882 дона, BYD 21 236 дона, Chery 9 888 дона ва Haval 7 734 дона кўрсаткичга эришди. Моделлар орасида Cobalt (112 530), Damas (97 770) ва Tracker (41 159) мамлакатда энг кўп харид қилинган автомобиллар сифатида қайд этилди.

Муттахассислар бозордаги ўсишни ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши, янги моделлар пайдо бўлиши ва ички рақобат кучайиши билан изоҳламоқда. Талабнинг ошиши айрим корхоналар учун локаллаштиришни чуқурлаштириш ва қўшимча инвестиция жорий этишни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 октябр ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 млн 725,9 минг тани ташкил этади.

Аввалроқ Cobalt'нинг нархи сўнгги 6 йилда қандай ўзгаргани ҳақида батафсил маълумот берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид