1,8 млрд сўм жаримани 210 млн сўмга тушириб беришни вада қилган шахс ушланди

Бугун 10:251 дақиқа

Фарғонада электр жаримасини камайтириб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилган муҳандис қўлга олинди.

1,8 млрд сўм жаримани 210 млн сўмга тушириб беришни вада қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида «Энергосавдо» филиали муҳандиси катта миқдорда пора талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, муҳандис ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон туманида яшовчи 1962 йилда туғилган фуқарога тегишли хонадон ва хусусий боғча бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган 1,8 млрд сўм жаримани 210 млн сўмга тушириб беришни таклиф қилган.

photo_2026-03-18_10-25-51

Бу хизмат эвазига у фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олинган ва тезкор тадбир режалаштирилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда муҳандис 9 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Муҳандисга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид