
Андижонда 385 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Андижон вилоятида новвойхона табиий газни ноқонуний тарзда ишлатиб келаётгани аниқланди.

Андижон вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида катта миқдордаги газ ўғрилиги фош этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Олтинкўл туманидаги «Айрончи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарога тегишли хонадон текширувдан ўтказилганда, унинг ҳовлисида жойлашган новвойхона табиий газ тармоғига ноқонуний улангани маълум бўлди.
Новвойхонада ҳисоблаш ускунасисиз ва лойиҳа-техник ҳужжатларсиз умумий газ тармоғига резина шланг орқали уланиш ҳолати аниқланган. Газ «зангори ёқилғи» сифатида тижорат мақсадида — нон ва озиқ-овқат маҳсулотларини пиширишда ишлатилган.
Текширув натижасида табиий газни ноқонуний ишлатиш орқали давлатга етказилган зарар 385 миллион 441 минг сўм этиб ҳисобланди. Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг октябр ойида Ўзбекистон бўйлаб энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 99 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум қилинганди.





