Банкларда янги тартиб: паспортсиз 500 долларгача валюта олиш мумкин бўлади

Бугун 10:311 дақиқа

Ҳозирги амалдаги чеклов 100 доллар бўлиб, янги қоидалар 3 ойдан кейин кучга киради.

Банкларда янги тартиб: паспортсиз 500 долларгача валюта олиш мумкин бўлади

Энди банкдан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз 500 долларгача нақд чет эл валютасини олиш мумкин бўлади. Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган бу ҳақидаги идоравий ҳужжат кеча, 8-майда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжатга кўра, мижозлар банкдан 500 АҚШ долларигача бўлган нақд чет эл валютасини паспорт, ID-карта ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатларсиз олишлари мумкин.
Ҳужжат кеча рўйхатдан ўтказилган бўлса-да, янги тартиб 3 ойдан кейин кучга киради.
Амалдаги тартибга кўра, ушбу сумма 100 АҚШ долларини ташкил этади. Яъни бугунги кунда мижозлар 100 долларгача бўлган хорижий валютани шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз олиши мумкин.

Дам олиш куни ҳам ишлайдиган банклар


9-10-11-май кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ҳамда пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Аgrobank;
Аpexbank;
Milliy bank;
Tenge bank;
Hamkorbank;
— Anor bank;
Garant bank;
Hayot bank;
Asaka bank;
InFin bank;
Universalbank;
SQB;
Trastbank;
Ipotekabank;
— Asia Alliance bank;
Kapitalbank;
Ipak Yuli Bank;
BRB;
Mikrokredirbank;
Aloqabank;
Xalq banki;
— Orient Finans Bank;
Poytaxt bank.

Теглар

Мавзуга оид