add

Бухорода наркотик модда олиб кетаётган «Gentra» ушланди

Кеча 09:531351 дақиқа

Маълумотларга кўра, наркотик моддалар Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Бухорода наркотик модда олиб кетаётган «Gentra» ушланди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, «Бухоро – Қоракўл» йўналишида ҳаракатланаётган «Gentra» русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилган.

Натижада, Қоракўл туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс ва 1973 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси кетаётган автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддаси борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, улар ушбу наркотик моддалар муқаддам наркокурерлар томонидан Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олишган.

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятлар содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термизда бир қоп наша олиб кетаётган «Cобалт» ҳайдовчиси ушланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид