Logo

Энди давлат хизматчилари қамоқхонага экскурсияга олиб борилади

Бугун 11:401 дақиқа

Eкскурсия амалиётидан асосий мақсад давлат хизматчиларига коррупсиявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини кўрсатишдан иборат эканлиги айтилмоқда.

Энди давлат хизматчилари қамоқхонага экскурсияга олиб борилади © Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат хизматчилари учун жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарига профилактик экскурсиялар ташкил қилиш амалиётини йўлга қўйди.

Маълум қилинишича, ташаббус 2026 йилга мўлжалланган Коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилмоқда.

1


Экскурсияларнинг асосий мақсади коррупсиявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини давлат хизматчиларига бевосита кўрсатиш, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррарлигини англатиш ва хизмат вазифаларини ҳалоллик ҳамда қонун устуворлиги тамойиллари асосида бажариш масъулиятини кучайтиришдан иборат.

2


Дастур доирасида иштирокчилар тергов хоналари, ҳибсда сақлаш камералари ва муассасаларнинг бошқа инфратузилма объектлари билан таништирилган. Шунингдек, коррупсиявий жиноятлар учун жазо ўтаётган шахслар билан учрашувлар ҳам ташкил этилган.

3


Агентлик маълумотига кўра, келгусида бундай экскурсиялар вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек коррупсиявий хавф юқори деб баҳоланадиган соҳаларда фаолият юритувчи ходимларни ҳам қамраб олади.

photo_2026-06-18_11-35-59


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки уч ойида 461 та порахўрлик фош этилган бўлиб, улардан жисмоний ва юридик шахсларга 199 млрд 565 млн сўм моддий зарар етказилган.

Теглар

Мавзуга оид