
Энди солиқдан қарзи борларнинг электр тўловига чеклов қўйилиши мумкин
2026 йилдан мол-мулк ва ер солиғидан қарзларни ундиришда электр энергияси биллинг тизимидан фойдаланиш Наманган вилоятида синов тариқасида бошланади.

Ўзбекистонда солиқ бошқарувини такомиллаштириш ва қарздорликни қисқартиришга қаратилган янги механизм ишга туширилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлиги 1 миллион сўмдан ортиқ бўлган жисмоний шахсларга нисбатан электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланилади.
2026 йилда Наманганда синов сифатида жорий этиладиган ушбу тизим тажрибаси 1 октябрга қадар давом этиб, натижаларга кўра мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, декабр ойидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида чиқинди хизматларидан қарздор бўлганлар учун электр тўлов амалиётлари вақтинча тўхтатилади.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида чиқинди хизматларидан қарздор бўлган 6 мингга яқин фуқарога нисбатан электр энергияси тўловларига вақтинча чеклов қўйилгани хабар қилинганди.





