add

«Фашист деявер» — Трамп Ню Йоркнинг янги мэри билан ярашиб олди

Бугун 17:591972 Дақиқа

Трамп аввалроқ ўзи «коммунист» деб атаган Ню Йоркнинг сайланган мэри Зоҳран Мамданини Оқ уйда қабул қилди. Суҳбат чоғида журналистларнинг саволига жавобан «Мени фашист деявер» деб изн берди мэрга.

«Фашист деявер» — Трамп Ню Йоркнинг янги мэри билан ярашиб олди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ню Йорк шаҳрига янги сайланган шаҳар ҳокими Зоҳран Мамданини Оқ уйда расман қабул қилди. Суҳбат давомида Трамп илгари «коммунист» деб атаган сиёсий рақибини олқишлаб, у ҳақида ижобий фикрлар билдирди. У «Унинг шаҳар учун аъло даражадаги ҳоким бўлишига умид қиламан», деди.

Трамп матбуотга берган изоҳида Мамданини табриклаб, у Ню Йорк аҳолиси учун яшаш харажатларини камайтириш йўлида ҳаракат қилишга ваъда берганини маълум қилди. «У қанчалик яхши иш қилса, мен шунчалик хурсанд бўламан», — деди Трамп.

Мамданининг ўзи учрашувни «самарали» деб баҳолаб, Ню Йорк каби АҚШдаги энг қиммат шаҳарда яшовчи одамлар ҳаётини енгиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

«Биз ижара, бозор харидлари ва коммунал хизматлар ҳақида гаплашдик. Одамларни уйдан чиқариб юбормасликнинг турли йўлларини муҳокама қилдик», — деди у.

Суҳбат давомида журналистлар Трампдан аввал Мамданини «коммунист» деб атагани ҳақида сўрадилар. Президент жавобан унинг фикрлари вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигини айтди. Шунингдек, Мамданийнинг илгари унга «зулмкор» деганини ҳам эслатишди. Трамп бунга шундай жавоб берди: «Мен ҳақимда зулмкордан ҳам ёмонроқ сўзлар айтилган, шундай экан, бу мен учун унчалик ҳақоратли эмас».

Лекин учрашувдаги энг катта таъсирли воқеа бошқа бир савол қилди. Журналистлардан бири Мамданига қарата «Сиз ҳали ҳам Трампни фашист деб ҳисоблайсизми?» савол берди. Мамдани жавоб беришда каловланиб қолгач, Трампнинг ўзи сўзга аралашиб, «Ҳа, шундай деганман деб тан олавер, шуниси осонроқ» деди. Бу қўлловдан руҳланган Мамдани эса «Ҳа, шундай деганман», деб жавоб қайтарди.

Теглар

Мавзуга оид

«Фашист деявер» — Трамп Ню Йоркнинг янги мэри билан ярашиб олди | Vaqt.uz