add

Филиппинда тўфон оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тўфон Филиппиннинг марказий ва шарқий ҳудудларига кучли зарба бериши натижасида 1 миллиондан ортиқ одам хавфли ҳудудлардан кўчирилди.

Филиппинда тўфон оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Филиппинда «Fung-wong» супертўфони кучайиб, мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларига зарба берди, дея хабар бермоқда «Reuters» ахборот агентлиги. Табиий офат натижасида камида икки киши ҳалок бўлган, кўплаб ҳудудларда электр таъминоти узилган.

Қайд этилишича, бир миллиондан зиёд аҳоли хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди. Расмийлар фуқароларни ҳукуматнинг эвакуация буйруқларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Маҳаллий об-ҳаво хизмати «PAGASA» маълумотларига кўра, тўфон соатига 185 километр тезликдаги шамол билан ҳаракатланмоқда. Шамол тезлиги баъзи жойларда 230 километргача етиши мумкин. Кучли ёмғирлар ва шамоллар туфайли Лузон оролининг катта қисмида энергетика ва транспорт тизимларида узилишлар кузатилмоқда.

Фуқаро авиацияси бошқармаси бир нечта аэропортларни, жумладан, Бикол халқаро аэропортини ва Манила метрополиясидаги айрим ҳаво манзилларини вақтинча ёпиб қўйди.

«PAGASA» маълумотларига кўра, «Fung-wong» душанба кундан бошлаб шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланади. Сешанбада шимолга бурилиши, чоршанбада эса Тайван бўғозига яқинлашиши кутилмоқда. Тўфон пайшанба куни ғарбий Тайванга етиб келиб, кейинчалик кучини йўқотиб, Рюкю ороллари яқинида тропик тизимга айланиши тахмин қилинган.

Элатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг жанубидаги торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Филиппинда тўфон оқибатида икки киши ҳалок бўлди | Vaqt.uz