add

Ҳаво ифлосланиши муттасил пасайиб бормоқда — «Ўзгидромет»

28.11.2025 | 13:553471 дақиқа

Ўзгидромет эълон қилиб бораётган маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги PM2,5 заррачалари давомий равишда камаймоқда.

Ҳаво ифлосланиши муттасил пасайиб бормоқда — «Ўзгидромет»

28 ноябр куни соат 09:00 ҳолатида Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 99.5 mkg/m3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 mkg/m3) 1.6 марта ошган.

Бундан бир неча кун олдин ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун хавфли даражага чиққанлиги боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига ниқоб тақишни тавсия қилиб, SMS хабарномалар юборган эди.

Ўзгидромет сўнгги кунларда тақдим этаётган маълумотларда PM2,5 майда дисперсли заррачаларининг доимий камайиб боришини кўриш мумкин. Жумладан, сўнгги 5 беш кун ичида ҳолат қуйидагича бўлди:

24 ноябр соат 09:00 ҳолатида – PM2,5 меъёрдан 3.0 марта ошган;

25 ноябр соат 09:00 ҳолатида – PM2,5 меъёрдан 2.5 марта ошган;

26 ноябр соат 09:00 ҳолатида – PM2,5 меъёрдан 2,4 марта ошган;

27 ноябр соат 09:00 ҳолатида – PM2,5 меъёрдан 2,02 марта ошган;

28 ноябр соат 09:00 ҳолатида – PM2,5 меъёрдан 1.6 марта ошган.

Аввалроқ Ўзгидромет 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган об-ҳаводаги ифлосланиш шу ҳафта охиригача сақланиб туришини маълум қилганди.

Шунингдек, 25 ноябр куни президентнинг тегишли фармони қабул қилиниб, унга мувофиқ пойтахтдаги экологик муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида махсус комиссия тузилди. Ушбу комиссия жамоатчилик ва мутахассислар таклифларини инобатга олган ҳолда, экологик талабларни кучайтириш, ҳаво ифлосланишини камайтириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва транспорт ҳамда саноат чиқиндиларини чеклаш бўйича амалий вазифаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганди.

Теглар

Мавзуга оид