Logo

Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна бир компанияда улуш сотиб олди

Бугун 16:251 дақиқа

Ишбилармонга тегишли «J-United Group» МЧЖ гўштни қайта ишлаш билан шуғулланувчи «SPICEMEAT» АЖнинг 22 фоиз улушини харид қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна бир компанияда улуш сотиб олди © Platina.uz

Ягона корпоратив ахборот порталида эълон қилинган маълумотга кўра, «SPICEMEAT» АЖнинг 22 фоиз улуши сотилган.

Мазкур акциядорлик жамияти 2026-йилнинг 31-март санасида рўйхатдан ўтказилган. Компания гўштни қайта ишлаш ва консервалаш билан шуғулланади. Устав капитали 264 млн сўмга тенг.

Компания ҳақида бошқа маълумотлар очиқ манбаларда деярли учрамайди.

Эълон қилинган маълумотга асосан компаниянинг 22 фоиз улуши ёки 58 млн сўмлик акцияларини «J-United Group» МЧЖ сотиб олган.

«J-United Group» МЧЖнинг 100 фоизлик улуши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлатга беғараз топширилиши айтилган Тошкентдаги «Hilton» меҳмонхонаси 2026-йилда Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар оиласи назоратидаги АҚШ компанияси активлари қаторига киритилгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид