Logo

Жарима баллари 12 балдан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Бугун 11:551 дақиқа

Энди улар суд тартибида транспортни бошқариш ҳуқуқидан камида олти ойга маҳрум қилишини мумкин.

Жарима баллари 12 балдан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди © vaqt.uz

Ўзбекистонда 671 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 12 баллдан ортиқ жарима тўплади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 12 баллдан ортиқ жарима тўплаган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан камида олти ой муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари 399 269 нафар фуқарога маъмурий огоҳлантириш берган.

Энг кўп қоидабузарликлар

Маълумотларга кўра, энг кўп қайд этилган ҳуқуқбузарликлар хавфсизлик камарини тақмаслик, рулда телефондан фойдаланиш ва видео томоша қилиш билан боғлиқ ҳолатлар бўлди.

Шунингдек, тезликни ошириш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ҳам энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар қаторига кирди.

19-май ҳолатига кўра, 12 баллдан ортиқ жарима тўплаган ҳайдовчилар сони 107 нафарни ташкил этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил 1-июлдан жарима баллари йўл-патруль хизмати ходимлари расмийлаштирган баённомалар асосида ҳисоблана бошлади. 2026-йил 1-апрелдан эса автоматик камералар қайд этган қоидабузарликлар ҳам ушбу тизимга киритилди.

Шунингдек, феврал ойидан айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш тартиби жорий этилди. Унга кўра, хавфсизлик камарини тақмаслик, телефондан фойдаланиш, техник кўрикдан ўтмаслик, суғуртасиз ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш каби ҳолатларда фуқаро йил давомида бир марта огоҳлантириш олиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид