add

Кўксарой қароргоҳида Финляндия президентини кутиб олиш маросими бўлди

Кутиб олиш маросими якунлангач, делегациялар иштирокида музокаралар бошланди.

Кўксарой қароргоҳида Финляндия президентини кутиб олиш маросими бўлди

31 октябр куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келган Финляндия Республикаси Президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

stub 2



Қайд этилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

stub

Ўзбекистон ва Финляндия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

Мазкур маросим якунлангач, биргаликда суратга тушилди ва делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финландия Президенти Александр Стубб 29 октябр–1 ноябр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар қилган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Кўксарой қароргоҳида Финляндия президентини кутиб олиш маросими бўлди | Vaqt.uz