add

Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони 683 тага етди

Ўзбекистонда Жанубий Корея сармояси билан фаолият юритаётган корхоналар сони барқарор ошиб, саноат ва савдо етакчи соҳаларга айланди.

Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони 683 тага етди

2025 йилда Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокида жами 683 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу корхоналарнинг 182 таси қўшма корхона, 501 таси эса тўлиқ хорижий корхона шаклида ташкил этилган.

Соҳалар кесимида энг катта улуш саноат тармоғи ҳиссасига тўғри келади. Мазкур соҳада 142 та корхона фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, савдо соҳасида 129 та, қурилиш соҳасида эса 54 та корхона қайд этилган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида 31 та, ахборот ва алоқа соҳасида ҳам 31 та корхона ташкил этилган. Ташиш ва сақлаш йўналишида 16 та, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 15 та корхона фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 47 та корхона қайд этилган бўлиб, бу туризм ва сервис йўналишларида ҳам корейс капитали иштирокининг ошиб бораётганини кўрсатади. Қолган 226 та корхона эса иқтисодиётнинг бошқа турли соҳаларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда АҚШ капитали иштирокида 336 та корхона фаолият юритгани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид