add

Кореяда ишлаб қайтган 268 кишига 259 минг доллар берилади

2010–2025 йилларда Корея Республикасида ишлаб Ўзбекистонга қайтганларга Samsung суғуртаси ва 13-ойлик тўловлари қайтарилади.

Кореяда ишлаб қайтган 268 кишига 259 минг доллар берилади

Миграция агентлигига кўра, Корея Республикасида E-9 ва H-2 виза тўғрисида ишлаб ватанига қайтган фуқароларнинг тўланмаган маблағларини қайтариш жараёни бошланди. 2010–2025 йиллар давомида Кореяда меҳнат қилган 268 нафар юртдошимиз Samsung суғурта полиси ва 13-ойлик маош пулини олиш ҳуқуқига эга.

Маълум қилинишича, жами 259 150 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар фуқароларга шахсий банк ҳисоблари орқали қайтарилади. Бу пуллар ҳозирда Меҳнат ресурсларини ривожлантириш институти — HRD Koreaнинг банк ҳисобида сақланмоқда.

Миграция агентлиги таъкидлашича, маблағлар на EPS маркази ва на агентлик ҳисобида эмас, балки Корея томонидаги расмий банк орқали тўланади.

Фуқаролар ушбу тўловни олиш учун махсус ариза тўлдириши, зарур ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, жараён бўйича йўриқнома, анкета шакли ва намунаси Миграция агентлигининг расмий каналида жойлаштирилган. Шунингдек, тўловни олувчи фуқаролар рўйхати ва агентликнинг ҳудудий филиаллари манзиллари ҳам эълон қилинган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ АҚШда ноқонуний бўлиб турган 1,6 миллион киши ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этгани ва яна 500 минг киши мажбуран депортация қилингани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Кореяда ишлаб қайтган 268 кишига 259 минг доллар берилади | Vaqt.uz