Марказий Осиё давлатларида иқтисодий ўсиш: ким етакчи?
07.08.2025 | 18:1017596 дақиқа
Ўзбекистонда ЯИМ 2025 йилнинг 6 ойида 7,2 фоизга ўсди. Аммо бу ўсиш тезлиги Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Ўзбекистон 2025 йилнинг январ–июн ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини 807,9 трлн сўмга етказди. Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўсиш суръати 7,2 фоизни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан атиги 0,6 фоиз тезлашган.
[caption id="attachment_12198" align="aligncenter" width="620"]
Манба: Статистика қўмитаси[/caption]
Иқтисодчи Миркомил Холбоев ушбу кўрсаткичларни Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан таққослаган. Қайд этилишича, мамлакатимиздаги иқтисодий ўсиш суръати минтақада энг паст тезлашган натижа ҳисобланади.
[caption id="attachment_12199" align="aligncenter" width="630"]
Манба: Mirkonomika[/caption]
Солиштириш учун, Марказий Осиёда энг тез ўсaётган иқтисодиёт Қирғизистониники бўлди. Бу давлатда ЯИМ 11,7 фоизга ошиб, ўтган йилга нисбатан 3,6 фоиз бандга тезлашди. Бунга ишлаб чиқариш тармоқлари, хизматлар соҳаси ва бевосита солиқлар сабаб бўлган.
Қозоғистон иқтисодиёти йилнинг биринчи ярмида 6,2 фоизга ўсди, ўтган йилга нисбатан 3 фоиздан юқори бўлди. Бу ўсишга, асосан, нефт ва нефть маҳсулотлари, газ, маиший техника, мобил телефонлар, фармацевтика маҳсулотлари, машинасозлик маҳсулотлари, дон ва тамаки каби тўққизта асосий товар туртки бўлди. Мазкур маҳсулотлар улгуржи савдонинг 45 фоизидан ортиғини ташкил этади.
Тожикистон иқтисодиёти ҳам минтақада сезиларли фаоллик кўрсатди. ЯИМ 8,1 фоизга ошиб, ўтган йилга нисбатан 1,9 фоиз банд тезлашди. Бунга қуйидагилар ҳисса қўшган:

- саноат ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоиз;
- асосий капиталга инвестициялар 14,6 фоиз;
- пуллик хизматлар ҳажми 12,8 фоиз;
- қишлоқ хўжалиги 9,7 фоиз;
- юк ташиш ҳажми 9,3 фоиз;
- товар айирбошлаш 9 фоиз;
- йўловчи ташиш 5,8 фоиз.