БАА ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Bugun 08:001 daqiqa

Апрел ойи охирида Амирлик Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти ва ОПЕК+ келишувидан чиққанини эълон қилганди.

БАА ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ОПЕК ва ОПЕК+ ташкилотларидан чиққанидан сўнг, Араб нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОАПЕК) сафини ҳам тарк этди. Бу ҳақда ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида маълум қилинди.

БААнинг ташкилотдан чиқиш қарори 1 майдан бошлаб кучга кирди. ОАПЕК Бош котибияти БААга аъзолик даврида бажарган роли ҳамда араб давлатларининг нефть ва энергетика соҳасидаги қўшма ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қўшган фаол ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи охирида Бирлашган Араб Амирликлари Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва ОПЕК+ келишувидан чиққанини эълон қилган эди.

1968 йилда асос солинган ОАПЕК, нефт қазиб олиш квоталари ва нархларни белгиловчи ОПЕКдан фарқли ўлароқ, асосан аъзо давлатлар ўртасида нефть саноатининг турли иқтисодий йўналишларида ҳамкорликни таъминлаш билан шуғулланади.

БАА ташкилотни тарк этгач, унинг таркибида 10 та давлат қолди: Жазоир, Баҳрайн, Миср, Ироқ, Қувайт, Ливия, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия ва Тунис.

Teglar

Mavzuga oid