Энергетика вазири ва блогер Отабек Бакиров ўртасидаги суд қачон бўлиши маълум қилинди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов таниқли иқтисодчи ва блогер Отабек Бакировнинг постларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, ички ишлар органларига мурожаат қилган эди. 1 май куни ҳолат юзасидан Яшнобод туман судида бўлиб ўтиши кутилган мажлис номаълум муддатга қолдирилганди.

Энергетика вазири ва блогер Отабек Бакиров ўртасидаги суд қачон бўлиши маълум қилинди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов таниқли иқтисодчи ва блогер Отабек Бакировнинг постларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, ички ишлар органларига мурожаат қилган эди. Ҳозирда ушбу мурожаат Яшнобод тумани ички ишлар бўлими томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

1 май куни ҳолат юзасидан Яшнобод туман судида бўлиб ўтиши кутилган мажлис номаълум муддатга қолдирилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, суд мажлиси 7 май куни соат 15:00 да ўтказилиши белгиланди. Мажлис Яшнобод туман суди биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Умид қиламанки, жабрланувчи ўлароқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шахсан ўзлари судга келадилар”, — дейди Бакиров.

Ҳаммаси нимадан бошланган?

Мазкур низо вазирнинг 2024 йил 26 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББга қилган мурожаати билан боғлиқ. Шикоятда «бакирооо» Telegram каналида эълон қилинган, метан заправкалардаги навбатлар, «Авто24» мобил иловаси фаолияти ва Тошкент туманидаги электр ҳамда газ таъминотидаги узилишлар танқид қилинган постларга ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

Блогер Отабек Бакировнинг таъкидлашича, вазирнинг эътирозларига сабаб бўлган чиқишлар қарийб бир ярим йил олдинги воқеаларга тааллуқли.

«Мирзамаҳмудов шикоятининг мазмуни 2024 йил декабрь ойида метан заправкаларда газ бор-йўқлиги ва навбатлар ҳақида маълумот беради, дея тақдим этилган Avto24 иловасига билдирилган эътирозлар, шунингдек Тошкент туманида «режага чиқиш учун» пайдар-пай газ-свет ўчирилишлар билан боғлиқ. Қизиғи, шикоят ва қайта очилган иш яна қарийб 1,5 йил аввалги чиқишлар билан боғлиқ ва ўзгаришсиз жиҳати шундаки, мазкур пост ёзилаётган кунда ҳам свет уч марта, қарийб 4 соатга ўчди», - дея ёзди Бакировнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ички ишлар идоралари мазкур мурожаат юзасидан 2026 йил 23 январда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бироқ орадан икки ой ўтиб, 25 март куни шаҳар прокуратураси ушбу қарорни асоссиз деб топди ва бекор қилди. Ҳозирда суриштирув ишлари қайта бошланган.

Teglar

Mavzuga oid