add

Марказий Осиё президентлари муҳим қарорларни қабул қилди

Президентлар Озарбайжонни учрашувда тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси кабилар бўйича қатор ҳужжатларни қабул қилди.

Марказий Осиё президентлари муҳим қарорларни қабул қилди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, президентлар қуйидаги муҳим ҳужжатларни қабул қилдилар:

– Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат;

– Озарбойжон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор;

– Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси;

– Марказий Осиё хавфсизлигига хатарларнинг каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган чоралар.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига раислик Туркманистонга топширилди.

Теглар

Мавзуга оид

Марказий Осиё президентлари муҳим қарорларни қабул қилди | Vaqt.uz