add

Рақобат қўмитаси «пулли парковка» бўйича ўрганиш бошлади

Кеча 10:572502 Дақиқа

Қўмита пойтахтдаги автотураргоҳ операторларининг битим шартлари ва нархларга бир томонлама таъсир кўрсатиш эҳтимоли бўйича махсус ўрганиш бошлаганини маълум қилди.

Рақобат қўмитаси «пулли парковка» бўйича ўрганиш бошлади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 11 та товар бозорида фаолият юритувчи 66 та корхонани устун музокара кучига эга деб эътироф этди. Ушбу корхоналар устун мавқега эга бўлмаса-да, битим шартлари, товар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга экани қайд этилган.

Қўмита маълумотига кўра, бундай субъектлар бозордаги рақобат муҳитига таъсир ўтказа олиши мумкин бўлган ҳолатлар қатъий назоратга олинади. Ана шу тартиб асосида улар устун музокара кучи деб белгиланиб, фаолияти доимий таҳлил қилиниб боради.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳ операторлари ҳам алоҳида ўрганилаётган субъектлар қаторига киритилган. Қўмита уларнинг тариф белгилашдаги ёндашувлари, битимлар ва хизмат кўрсатиш ҳудудларига таъсир кўрсатиш амалиётлари бўйича таҳлил олиб бораётганини маълум қилди. Текширув натижаларига кўра, қонун талаблари бузилган ҳолатлар аниқланса, белгиланган тартибда чора кўрилади.

Қонунчиликка мувофиқ, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида битим шартларига ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсата оладиган субъектларни устун музокара кучи деб эътироф этиш белгилаб қўйилган. Қўмита бу нормани амалда қўллаш орқали бозорда тенг рақобат ва шаффофликни таъминлашни мақсад қилмоқда.

Ушбу 66 та корхона рўйхати қўмита томонидан эълон қилинган бўлиб, жамоатчилик уни очиқ тарзда кўриб чиқиши мумкин. (Рўйхат билан танишиш)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ демократик партияси ва Аксилкоррупсия агентлиги жамоатчилик кенгаши пойтахтда «пулли парковка» нархларини қайта кўриб чиқишга чақирган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Рақобат қўмитаси «пулли парковка» бўйича ўрганиш бошлади | Vaqt.uz