add

Оҳангарон ва Хонобод шаҳарларига ҳам янги ҳоким тайинланди

Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишдаги камчиликлари сабаб лавозимидан озод этилди. Абдураҳмонов Элёрбек Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Оҳангарон ва Хонобод шаҳарларига ҳам янги ҳоким тайинланди

Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишдаги камчиликлари сабаб лавозимидан озод этилган.

Зоир Мирзаев мазкур лавозимга Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди. У аввал Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш ва экология масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорига кўра, Садриддин Шоқосимов Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Абдураҳмонов Элёрбек Иномидинович эса Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Элёрбек Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган.

У 2007 йил Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Кармана туманига ҳам янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Оҳангарон ва Хонобод шаҳарларига ҳам янги ҳоким тайинланди | Vaqt.uz