add

Карманага янги ҳоким тайинланди

Шоҳрух Шавкатович Болтаев Кармана тумани ҳокими этиб  тайинланди.

Карманага янги ҳоким тайинланди

Навоий вилоятининг Кармана туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти Кармана туман ҳокимлиги хабар берди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Халқ депутатлари Кармана тумани кенгашининг навбатдан ташқари 15-сессиясида Шоҳрух Болтаев туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Болтаев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. 2012 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2021 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz