add

Оҳангарондаги жанжал: мактабгача таълим муассасаси директори ишдан бўшатилди

Оҳангарон туманидаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўртасида жанжал келиб чиққанди.

Оҳангарондаги жанжал: мактабгача таълим муассасаси директори ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ўртасида содир бўлган жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, бўлим бошлиғи С.М. ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директори Х.А. ўртасидаги жанжалли вазият жорий йилнинг июль ойида содир бўлган. Маълум бўлишича, Х.А. иш фаолияти давомида турли қонун бузилишларига йўл қўйган. Бўлим бошлиғи С.М. томонидан огоҳлантиришлар берилганида Х.А. камчиликларни тан олмай, жанжалли вазиятни келтириб чиқарган.

Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан атрофича ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилган. Жумладан, мактабгача таълим муассасаси директори Х.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Теглар

Мавзуга оид

Оҳангарондаги жанжал: мактабгача таълим муассасаси директори ишдан бўшатилди | Vaqt.uz