add

Ўзбек шахматчиси илк бор Жаҳон кубоги финалига чиқди

Кеча 18:324511 Дақиқа

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров ярим финалда Нодирбек Ёқуббоевни мағлуб этиб, жаҳон шахмат тожига даъвогарлар 2026 йилги турнирига йўлланма олди.

Ўзбек шахматчиси илк бор Жаҳон кубоги финалига чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтаётган FIDE Жаҳон кубоги 2025 мусобақасида ўзбек шахматчилари яна бир тарихий натижа қайд этди. Ярим финалда ўзбекистонлик икки шахматчи Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев ўзаро тўқнаш келиб, Синдаров 2,5:1,5 ҳисобида устунликка эришди.

Бу ғалаба орқали у жаҳон шахмат тожига даъвогарлар 2026 йилги турнирига йўлланма қўлга киритди. Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор бундай нуфузли мусобақага тўғридан-тўғри чиқиш имкони Синдаров томонидан қайд этилди. Финалда у хитойлик гроссмейстер Вэй Ига қарши баҳс олиб боради.

Ярим финалда мағлуб бўлган Нодирбек Ёқуббоев учун ҳам имконият сақланиб қолган. У учинчи ўрин учун нейтрал байроқ остида иштирок этаётган Андрей Есипенко билан беллашади. Бу баҳс ғолиби ҳам 2026 йилги даъвогарлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Давогарлар турнири 2026 йил 28 мартдан 16 апрелгача Кипрда ўтказилади. Унда жами 8 нафар шахматчи иштирок этади. Ҳозирча мусобақага йўлланма олганлар қуйидагилар: Фабиано Каруана (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Маттиас Блюбаум (Германия), Хикару Накамура (АҚШ), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) ва Ван И (Хитой).

Жаҳон кубоги ғолиби кейинчалик амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши тож учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик шахматчилар — Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаров Гоадаги Жаҳон кубоги ярим финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек шахматчиси илк бор Жаҳон кубоги финалига чиқди | Vaqt.uz