Ўзбекистон наркотрафикка қарши сунъий интеллект платформасини яратишни таклиф қилди

Президент Администрацияси раҳбари Самарқанддаги халқаро кўргазмада иштирок этди.

Ўзбекистон наркотрафикка қарши сунъий интеллект платформасини яратишни таклиф қилди © Saida Mirziyoyevaning ijtimoiy tarmoqdagi sahifasi

Президент Админстрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум доирасида ташкил этилган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда уюшган наркожиноятчиликка қарши комплекс курашишда қўлланиладиган энг замонавий рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар намойиш этилди.

«Форум доирасида ташкил этилган кўргазма билан танишдик. Унда уюшган наркожиноятчиликка қарши комплекс курашишда қўлланиладиган замонавий рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар намойиш этилди», - дея ёзди Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унга кўра, кўргазмада Ўзбекистон иштирокчи-давлатлар учун наркотрафик, хавфли юклар ва трансмиллий жиноятчиликни тезкор кузатиб бориш имконини берувчи ягона сунъий интеллект платформасини яратиш ташаббусини илгари сурган.

Мавзуга оид