add

Ўзбекистон ноябрда олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

Кеча 08:332 дақиқа

Ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 10 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги энг йирик учта харидор қаторига кирди.

Ўзбекистон ноябрда олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

Ноябр ойида Ўзбекистон олтин хариди бўйича жаҳондаги энг фаол давлатлардан бирига айланди. Бу ҳақда «World Gold Council» ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, ой давомида марказий банклар томонидан жами 45 тонна соф олтин харид қилинган.

Халқаро валюта жамғармаси ва очиқ манбалар маълумотларига таянган ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар марказий банклари олтинга бўлган барқарор талабни сақлаб қолгани қайд этилган. Энг йирик харидор сифатида Полша Марказий банки 12 тонна олтин сотиб олган.

Иккинчи ўринда Бразилия (11 тонна), учинчи ўринда эса Ўзбекистон (10 тонна) қайд этилган. Қозоғистон 8 тонна олтин харид қилган. Шунингдек, Чехия, Хитой ва Индонезия ҳам кичик ҳажмларда олтин захираларини оширган.

Шу билан бирга, ноябр ойида олтин сотган давлатлар сони жуда кам бўлган. Фақат Иордания (2 тонна) ва Қатар (1 тонна) марказий банклари соф сотувчи сифатида қайд этилган.

Йил бошидан буён Ўзбекистон олтин сотуви бўйича дунёда учинчи ўринда қолмоқда. Бу кўрсаткичда мамлакат Сингапур ва Россиядан кейин жойлашган. Асосий харидор давлатлар сифатида Полша, Қозоғистон ва Бразилия кўрсатилган.

Маълумотларга кўра, ноябр ойида Ўзбекистон олтин экспортни тўлиқ тўхтатган. Бу 2025 йилда Марказий банк олтин сотмаган тўртинчи ой бўлди. Йилнинг 11 ойи давомида олтин экспорти 9,9 млрд доллардан ошиб, йиллик ҳисобда 49,4 фоизга ўсган.

1 декабр ҳолатига кўра, мамлакатнинг халқаро олтин-валюта захиралари 61,23 млрд долларга етган. Олтин захираси эса тарихий максимумни янгилаб, 50,85 млрд долларни ташкил этган.

Аввалроқ олтин нархи 2026 йил охиригача ҳар унциясига 4800 долларга етиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид