add

Ўзбекистонда 2026 йилда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

Кеча 19:434431 Дақиқа

«Иссиқликтаъминоти» АЖ раҳбарининг айтишича, тарифларнинг оширилиши табиий газ, электр ва сув нархларидаги кўтарилишлар билан боғлиқ.

Ўзбекистонда 2026 йилда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

Ўзбекистонда 2026 йилда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқарув раиси Илҳом Тўраев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги эълон қилган видеода маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, тарифларнинг оширилишига асосий сабаб — хизматни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган табиий газ, электр энергияси ва сув нархларининг ўсишидир.

Илҳом Тўраевнинг таъкидлашича, ресурслар нархининг ўзгариши компанияни ўз хизматлари учун белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Бироқ бу жараён аҳоли учун оғирлик кам тушадиган тарзда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Ҳозирча қайси миқдорда ошириш кутилаётгани бўйича аниқ рақамлар берилмаган.

«Бугунги кунда, бир Gkal (гигакалория) иссиқ сув ишлаб чиқариш таннархи ҳудудлар кесимида ўртача 500 минг сўм бўлса, унинг 75-80 фоизи давлат томонидан субсидия сифатида қайтарилади. Бу инсонлар қийналмаслиги учун давлат тарафидан берилган бир енгиллик — субсидия. Қачонгача субсидияда қоламиз, қачон таннархга чиқамиз, деган савол туғилиши табиий. Мен аниқ айтаман: бизда ишлаб чиқариш таннархини туширган ҳолда субсидиядан чиқиб кетиш белгиланган. Тўғри, аҳолиники ҳам ошади, қанчадир миқдорда аҳолига ҳам юк тушади. Лекин биринчи навбатда бизнинг корхоналарнинг олдида қўйилган вазифа — бу ишлаб чиқариш таннархини тушириш», деган Илҳом Тўраев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан берилиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид