add

Ўзбекистонда 9 ойда 47 мингта уй фойдаланишга топширилди

27.11.2025 | 17:582331 дақиқа

Ҳудудлар бўйича энг кўп уйлар Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва Андижон вилоятларида фойдаланишга топширилгани маълум бўлди.

Ўзбекистонда 9 ойда 47 мингта уй фойдаланишга топширилди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 47 мингта уй фойдаланиш учун қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Янгидан ишга туширилган уйлар орасида қишлоқ ҳудудларининг улуши катта — 31,3 мингта хонадон айнан қишлоқ жойларда барпо этилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 7,9 мингта уй фойдаланишга топширилган. Сурхондарё вилоятида 4,4 мингта, Тошкент вилоятида 4,9 мингта, Андиджон ва Бухоро вилоятларида мутаносиб равишда 3,9 мингтадан уйлар якунланган. Қорақалпоғистон Республикасида 3,7 мингта, Фарғона вилоятида 3,6 мингта, Хоразм вилоятида эса 3,4 мингта уй аҳолига берилди.

Самарқанд вилоятида 2,7 мингта, Қашқадарёда 2,8 мингта уй қурилиб битказилган. Нисбатан паст кўрсаткичлар Жиззах ва Навоий вилоятларида (1,6 мингта) қайд этилган. Тошкент шаҳрида 2,3 мингта янги хонадон аҳолига тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида жами 11,1 млн квадрат метр турар-жойлар фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 2025 йил бошида Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар сони 46 476 тага етди.

Теглар

Мавзуга оид