add

Ўзбекистонда 9 ойда туризм хизматлари экспорти 3,5 млрд долларга етди

Бугун 14:251461

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 8,6 млн нафар хорижий сайёҳ келгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда 9 ойда туризм хизматлари экспорти 3,5 млрд долларга етди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонга 8,6 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 112,5 фоизга ортди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, туризм хизматлари экспорти 3,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 146 фоизга ошди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги Мираки дам олиш масканида 600 ўринли 2 та меҳмонхона, 60 га яқин уй меҳмонхоналари, дор йўли, 200 ўринли ресторанлар, 520 гектарли агротуризм ҳамда дарё қирғоғида 10 км узунликдаги саломатлик йўлаклари қурилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 10 та кўча (11,6 км) савдо, туризм ва гастрономик кўчага айлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида АҚШдан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 28,6 минг нафарга етгани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 9 ойда туризм хизматлари экспорти 3,5 млрд долларга етди | Vaqt.uz