add

Ўзбекистонда аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар 26 трлн сўмга етди

Мамлакатда асосий капиталга аҳоли маблағлари ҳиссаси қарийб 6 фоизга ошди. Энг юқори инвестициялар Тошкент вилоятида қайд этилди.

Ўзбекистонда аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар 26 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 26 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизга ошган. Бу маҳаллий аҳоли иштирокидаги қурилиш, реконструкция ва бизнес лойиҳалари ҳажми ортиб бораётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори инвестиция ҳажми 3,4 трлн сўм билан Тошкент вилоятида қайд этилди. Фарғона 1,8 трлн сўм, Наманган 2,424 трлн сўм ва Бухоро вилояти 2,6 трлн сўмлик инвестициялар билан юқори ўринларни эгаллади. Хоразм вилоятида аҳоли маблағлари ҳиссаси 2,3 трлн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Андижонда 1,9 трлн сўм, Тошкент шаҳрида 1,9 трлн сўм, Қашқадарёда 1,8 трлн сўм, Сурхондарёда 1,8 трлн сўм ва Навоий вилоятида 1,7 трлн сўмлик инвестициялар амалга оширилган.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли маблағлари асосида 1,2 трлн сўм, Самарқанд вилоятида 1,3 трлн сўм, Жиззахда 940 млрд сўм ва Сирдарё вилоятида 252 млрд сўмлик инвестициялар қайд этилди. Сирдарё энг паст кўрсаткичга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ январ–сентябр ойларида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 825,3 трлн сўмни ташкил этгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестициялар 26 трлн сўмга етди | Vaqt.uz