Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
20.06.2025 | 12:403 дақиқа
Ўзбекистонда 21 июндан 24 июнгача ҳаво анча иссиқ ва кам булутли бўлади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб кучли иссиқлик ва баъзи жойларда шамоллар билан боғлиқ ноқулай об-ҳаво кузатилиши мумкин.

21 июн куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кунда +37...+39 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда +34...+39 даража иссиқ, шамол 7–12 m/s тезликда, баъзи жойларда ўзгарувчан об-ҳаво бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол 13–18 m/s гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиб, ҳарорат +35...+40 даражагача бўлиши мумкин.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида эса ҳаво қуриқ, ҳарорат +35...+40 даражагача бўлиб, шамол кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +37...+42 даражагача иссиқ бўлиб, чанг-тўзон эҳтимоли бор.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳарорат +33...+38 даража, ҳаво асосан қуёшли.
Тоғли ҳудудларда +25...+28 даража атрофида салқинроқ ҳаво кузатилади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли мавжуд.
22–24 июн кунлари ҳам мамлакат бўйлаб иссиқлик сақланиб қолади. Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳарорат +44 даражагача чиқиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса +30 даражагача ошиши кутилмоқда.
22 июн куни Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол кучайиши (20–22 m/s) ва чанг-тўзонлар бўлиши эҳтимоли юқори.
Об-ҳаво шароити сабабли аҳолидан сувсизликнинг олдини олиш, қуёшдан ҳимояланиш ва шамолли кунларда эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқдаю

