
Ўзбекистонда электромобиллар сони 86 мингдан ошди
Мамлакатда экологик транспорт воситалари ортиб бормоқда. Энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатида Ўзбекистонда 86,1 мингта электромобиль расман рўйхатдан ўтган. Бу кўрсаткич сўнгги йилларда мамлакатда электр транспортига талаб ортаётганини кўрсатади.
Энг кўп электромобиллар – 64 779 дона билан Тошкент шаҳрида қайд этилган. Бу мамлакат бўйича умумий улушнинг асосий қисмига тўғри келади.
Шунингдек, ҳудудлар бўйича Тошкент вилояти 6 355 та электромобил билан иккинчи ўринни эгаллади. Самарқандда 2 851 та, Хоразмда 1 928 та ва Қашқадарё вилоятида эса 1 876 та электр транспорти қайд этилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, Фарғонада 1 624 та, Бухорода 1 439 та, Андижонда 1 126 та, Навоийда 1 250 та электромобил рўйхатга олинган. Шу билан бирга, Наманган вилояти 952 та, Сирдарё 597 та, Қорақалпоғистон 699 та, Жиззах эса 376 та кўрсаткич билан қайд этилди. Сурхондарё вилояти энг паст кўрсаткичга эга — 212 та электромобил мавжуд.
Маълумот учун, 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга жами 473 млн долларлик 40 345 дона электромобил импорт қилинган.





