add

Ўзбекистонда факторинг бозори ҳажми 6,6 трлн сўмга етди

Кеча 13:551762 Дақиқа

2025 йилнинг учинчи чорагида кредит муассасалари жами 6,6 триллион сўмлик факторинг хизматларини кўрсатган, шундан 6,1 триллион сўми тижорат банклари ва 453 миллиард сўми микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган.

Ўзбекистонда факторинг бозори ҳажми 6,6 трлн сўмга етди

2025 йилнинг III чорагида банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган факторинг хизматлари 6,6 трлн сўмга етди, рақамли платформалар эса бозордаги улушни тез суръатда ошириб, компаниялар учун асосий молиялаштириш манбаи сифатида шаклланмоқда.

Марказий банк маълумотига кўра, 6,6 трлн сўмлик умумий ҳажмнинг 93 фоизи тижорат банклари ҳиссасига тўғри келди. 7 фоиз яъни 453 млрд сўм эса микромолия ташкилотларига тўғри келган.

Факторингнинг ярми рақамли форматда амалга оширилиб, 1,8 трлн сўм «Ozplanet» ва 1,5 трлн сўм «Finmakon» платформалари орқали тақдим этилган.

2024 йилда декабр ойи 630 млрд сўм билан рекорд қайд этган бўлса, 2025 йилнинг июн–июл ойларида кўрсаткич 1,1 трлн сўмгача кўтарилди.

Сентябрда 849 млрд сўмлик операциялар амалга оширилган. Президентнинг ПФ–109 фармонидан кейин 2024 йилнинг охирги тўрт ойи ва 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида жами 7,8 трлн сўмлик факторинг хизматлари кўрсатилган.

2025-йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик субектларига давлат улуши мавжуд тижорат банклари томонидан жами 3,4 трлн сўм (56 фоиз), хусусий банклар томонидан жами 2,7 трлн сўм (44 фоиз) миқдоридаги факторинг хизматлари тақдим қилинган. Хусусан, энг кўп факторинг оператсиялари давлат улуши мавжуд тижорат банкларида, Асака банк (1 трлн сўм шундан, электрон платформа орқали 508 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (735 млрд сўм, 695 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (659 млрд сўм, 450 млрд сўм) ҳиссаларига тўғри келган.

Шунингдек, хусусий банклар орасида Капиталбанк – 1,2 трлн сўм (31 млрд сўм), Ҳамкорбанк – 564 млрд сўм (246 млрд сўм) ва Асиа Аллианcе банк – 252 млрд сўм (143 млрд сўм) билан факторинг хизмати кўрсатишда етакчилик қилган.

Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келган — 2,9 трлн сўм. Андижон — 1,5 трлн сўм, Тошкент вилояти — 506 млрд сўм ва Фарғона — 345 млрд сўм билан кейинги ўринларда. Энг паст кўрсаткичлар Сурхондарё, Сирдарё ва Жиззахда қайд этилган.

2025 йил январ-сентябр ойларида тижорат банклари регрессия ҳуқуқи билан 152 миллиард сўмлик (умумий ҳажмнинг 2 фоизи) халқаро факторинг хизматларини кўрсатган. Халқаро факторинг бўйича энг кўп Микрокредитбанк – 5,5 миллион доллар (45 фоиз) хизмат кўрсатган, кейинги ўринларни Ўзмиллибанк – 3 миллион доллар (25 фоиз), Асакабанк – 2,4 миллион доллар (20 фоиз), Ипак Йўли Банк – 946 000 доллар, 47 000 евро ва 9,9 миллион рубл (9 фоиз), шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки – 104 000 доллар (1 фоиз) эгаллаган.

Халқаро факторинг сектори бўйича саноат соҳасида 81 миллиард сўм (53 фоиз), савдо ва хизмат кўрсатиш 68 миллиард сўм (45 фоиз), қишлоқ хўжалигида эса 3 миллиард сўмлик (2 фоиз) хизматлар кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолининг валюта таклифи талабдан 7,8 млрд долларга ошганлиг ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид