Logo

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун аҳолига 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўлаб берилди

Бугун 17:501 дақиқа

2026-йилнинг январ—сентябр ойларида «Қуёшли хонадон» дастури доирасида жами 70,7 минг нафар фуқаро ўз хонадонида ишлаб чиқарилган ва умумий электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджетидан маблағ олган.

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун аҳолига 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўлаб берилди © Ijtimoiy tarmoqlar

2026-йилнинг тўққиз ойида аҳолига қуёш энергияси учун 642,1 млрд сўм миқдорида субсидия тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу даврда «Қуёшли хонадон» дастури доирасида жами 70,7 минг нафар жисмоний шахс ўз хонадонида ишлаб чиқарилган ва умумий электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджетидан маблағ олган.

Хусусан, биргина сентябр ойининг ўзида 66,2 минг нафар фуқарога 99,9 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.

Ҳудудлар кесимида субсидиялар тақсимоти

Солиқ қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу даврда энг кўп субсидия маблағлари Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига тўғри келган.

Давлат томонидан тўлаб берилган маблағларнинг ҳудудлар бўйича кўрсаткичи қуйидагича:

— Бухоро вилояти — 116,7 млрд сўм;
— Хоразм вилояти — 115,3 млрд сўм;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 77,3 млрд сўм;
— Қашқадарё вилояти — 72,6 млрд сўм;
— Навоий вилояти — 49,8 млрд сўм;
— Фарғона вилояти — 45,6 млрд сўм;
— Самарқанд вилояти — 36,1 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун аҳолига 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўлаб берилди | Vaqt.uz