add

Ўзбекистондаги учта банкка санкция қўлланилди

29.11.2025 | 15:0218121 дақиқа

Қолаверса, қонунбузилишлар ва хавфсизликка таҳдид солувчи камчиликлар туфайли иккита тўлов тизими фаолияти олти ойга чекланди.

Ўзбекистондаги учта банкка санкция қўлланилди

Ўзбекистон Марказий банки 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти ва 2 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг октябр ойида қирқдан ортиқ масалани кўриб чиққан. Унда пруденсиал норматив талабларига риоя этилмагани, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмагани ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунингдек, Марказий банк талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари давомида, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти ва 2 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

«Tezpay» ва «National Pay» акциядорлик жамиятларида аниқланган қоидабузарликлар учун тўлов хизматларининг ва (ёки) операцияларнинг айрим турларини амалга оширишни, жумладан электрон шаклдаги тўловларга ишлов бериш ва тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни банкка бериш ёки мазкур тўловлар бўйича пул маблағларини қабул қилиш ва пул ўтказмалари тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш жорий йил 13 ноябрдан бошлаб олти ой муддатга чеклаб қўйилган.

Теглар

Мавзуга оид